Фан-техника | 17:44 / 25.01.2017
16634
2 дақиқада ўқилади

Vertu “ўта қимматбаҳо” Android-смартфонни намойиш этди

Қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқарувчи Vertu компанияси The Constellation (“Юлдузлар туркуми”) сериясини саёҳатчиларга мўлжалланган янги модель билан тўлдирди. У Vertu’нинг иккита SIM-карта ишлатилиши мумкин бўлган тарихдаги биринчи қурилмасига айланди.

Янги ускунада, шунингдек, iPass – дунёдаги энг йирик Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имкони бор. iPass туристларга 120 дан ортиқ мамлакатда ўн миллионлаб хот-спотлар таклиф этади. Улар аэропортлар, меҳмонхоналар, темир йўл вокзаллари ва бошқа жамоат жойларида ўрнатилган.

Ҳар бир модель анодланган (металл сиртини электролиз усулида оксид пардаси билан қопламоқ) алюминийдан яратилган бўлиб, табиий бузоқ териси билан қопланган. Ускуна ён тарафида ёқутли тугма бор. Уни босиш орқали шахсий оқсоч билан боғланиш мумкин.

Смартфон кенглиги WQHD (2560х1440 пиксель) бўлган ҳамда кўкиш ёқут ойна билан қопланган 5,5 дюймли AMOLED-экранга эга. Бундан ташқари, у Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 гигабайт оператив ва 128 гигабайт ички хотирага эга. 
Android-ускуна Dolby Digital Plus товуш тизимига ҳам эга бўлиб, юза панели ва экран остида стереодинамик жойлашган. Шунингдек, қурилма 12-мегапикселли камерага ҳам эга. Смартфон Android 6.0.1 (Marshmallow)да ишлайди. 
Янгилик февраль ўрталарида сотувга чиқарилади. Уни фақатгина бутикларда харид қилиш мумкин. Компания ускуна нархини маълум қилмаган, бироқ у камида беш-олти минг евро туриши тахмин қилинмоқда.

Мавзуга оид