Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида шифокорларни ҳайратга солган воқеа юз берди
2017 йил 13 январь куни Қозоғистон республикаси Манғистау вилояти перинатал марказида 3 эгизак дунёга келди. Акмарал Жалажанова ва Жансерик Туякбоев оиласида туғилган фарзандлар, нафақат ота-она, балки акушерларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди. Гап шундаки, деб ёзади Tengrinews.kz сайти, шифокорлар икки чақалоқ туғилишини кутишган. Учинчи гўдак борлигини Олмаота ва Ақтоуда ўтказилган ультратовуш тадқиқотлари кўрсатмаган.
"Ҳомиладор аёл 28 декабрда "ҳомиладорликнинг 31 ҳафтасида енгил даражадаги преэклампсия ташхиси билан" шифохонага келтирилган. 12 январда беморнинг аҳволи оғирлашгани, қон босими 180га 100 ммни ташкил этгани сабабли жонлантириш бўлимига ўтказилган. 13 январда эса жаррроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилинган. Иккинчи бола олинганидан сўнг, учинчи гўдак йўлдоши аниқланди ва у ҳам дунёга келди", - деб ҳикоя қилган перинатал маркази бош шифокор ўринбосари, Жапирак Епенова. Жарроҳлик амалиётини ўтказган Епенованинг айтишича, аёл ҳомиладорлигининг 5 ҳафталигидан ушбу марказда кўрикдан ўтади, ҳеч ким унинг уч фарзандни дунёга келтиришини тахмин қилмаган. УТТ ҳам буни аниқлай олмаган.
Акмаралнинг сўзларига кўра, унинг ўзи ҳам бундай бўлишини кутмаган. Эру-хотиннинг 4 ўғли бўлгани сабабли, улар қизчали бўлишни орзу қилишган.
"Мен эгизак бўлишини билардим. Чунки, шифокорлар шундай дейишганди. Жарроҳлик вақтида ҳам мен ҳушимда эдим, уч эгизак эканини айтишганда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим. Барчага шундай бахтни тилайман", - деган Акмарал Жалажанова.
Шундай қилиб, икки нафари қиз бўлиб, ўртанчаси ўғил бўлган уч эгизакка Мадина, Нурислом ва Адеми дея ном беришган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024