Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти Трамп ҳақида: ҳозир деворлар қурадиган вақт эмас
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг қочқинлар ва Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақидаги фармонларига ўз фикрини билдирди. У “ҳозир деворлар қурадиган вақт эмаслигини” айтиб ўтган, деб хабар берди Tasnim нашри.
“Бугун миллатларимиз ўртасида девор қуриш учун қулай вақт эмас. Нима, улар кўп йиллар муқаддам Берлин девори қандай қилиб қулаганидан бехабармилар?”, - деди у.
Руҳонийнинг таъкидлашича, “миллатлар ўртасида деворлар бўлса ҳам, уларни олиб ташлаш керак”.
Эрон президенти сўзларига кўра, айни дамда барчамиз маданият, илм-фан ва бошқа бир қатор соҳаларда қўшнига айланганмиз. Технологиялар эса бизга турли мамлакатлар ўртасидаги жуда ҳам йирик масофаларни тезлик билан бартараф этиш имконини берган.
“Бугун ҳеч ким глобаллашув жараёнига қарши чиқа олмайди”, - деб таъкидлади Руҳоний.
Аввалроқ Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақидаги фармонга имзо чекканди. Унинг сўзларига кўра, у Мексикадан олиб кирилаётган импорт маҳсулотларига қўшимча солиқ киритиши мумкин. Бу девор қурилишига сарфланган маблағлар ўрнини қоплаш мақсадида амалга оширилиши эҳтимолга яқин.
Мавзуга оид
21:20 / 15.08.2023
Эрон прокуратураси собиқ президентга нисбатан жиноий иш очди
21:35 / 01.08.2021
Ҳасан Руҳоний ўз президентлиги вақтида йўл қўйилган хатолар учун Эрон халқидан узр сўради
21:27 / 20.01.2021
Эрон президенти Трампнинг сиёсатчи сифатида “ўлганини” айтди
20:38 / 25.11.2020