Жамият | 08:33 / 29.01.2017
16740
1 дақиқада ўқилади

Техасда бир ой ичида иккинчи масжид ёниб кетди

АҚШнинг Техас штатида Ислом маркази ёниб кетди. Маҳаллий имомнинг айтишича, ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация ишламаган, ёнғин бошланганда марказ эшиклари очиқ бўлган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Ёнғинни биринчи бўлиб маҳаллий дўкон ходими сезиб қолган ва ўт ўчириш хизматини чақиртирган. Ёнғинни ўчиришга 4 соат кетганига қарамасдан, бинони сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Техас ўт ўчириш бошқармаси воқеа сабабларини тергов қилишни бошлаган.

Маълум қилинишича, 21 январда кечки пайт номаълум кишилар шу марказ биноси эшигини бузиб, унинг ичига кириб, бир нечта ноутбукларни ўғирлаб кетишган.

Таъкидланишича, марказ Техасда январь ойида ёниб кетган иккинчи масжид бўлди. Аввалроқ Трэвис кўли ёнидаги масжид ёқиб юборилганди.

Мавзуга оид