Ўзбекистон | 10:21 / 30.01.2017
77440
2 дақиқада ўқилади

Соғинилган овоз: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм

29 январь куни соат 19.00да "Менинг юртим" телеканалида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

"Мустақил Ўзбекистон асосчиси" ҳужжатли фильм YouTube порталига жойлаштирилди.

Бу фильм Ўзбекистоннинг энг оғир ва мураккаб бурилиш даврида унга етакчилик қилишни зиммасига олган инсон, мард ва оқил сиёсатчи — Ислом Каримов ҳақида.

Фильмда Ислом Каримовнинг ҳаёти, буюк маданият ва тарихга эга бўлган халқни ҳурликка етаклаган даврлари, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлида амалга оширган ишлари, Ўзбекистонни узоқ йиллик истибдоддан кейин мустақил ва ўзини тиклаб олган давлатга айлантириш йўлидаги қадамлари акс эттирилган. Бу фильмда ўзбекистонликлар биринчи президентнинг соғинилган овозини, унинг халққа, ўз таъбири билан айтганда, "фарзандлари"га мурожаатларини яна тинглайди, кўзлар ёшланади...

Фильм мустақил давлатнинг 25 йиллик тарихидаги асосий воқеаларни қамраб олган. Фильмда бир-биридан таъсирли лавҳалар ўрин олганки, бу лавҳалар учун уни яна такрор томоша қилиш мумкин.

Бу фильм учун "Менинг юртим" телеканали ижодкорларига миннатдорчилик билдирган ҳолда қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Ислом Каримовдек мураккаб шахс ҳақида янада залворли фильм олиш ҳам мумкин ва Ўзбекистон халқи бундай ташаббусни кутиб қолади.

Мавзуга оид