Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари Сенатга янги сенаторларни тақдим этди
27 январь куни Жиззах вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узоқов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Шу куни Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги "Ёшлар" маркази биносида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Эркинжон Турдимовнинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган эди. Бунга Эркинжон Турдимовнинг «халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги» сабаб қилиб кўрсатилган эди.
Худди шу куни, «халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан», Сурхондарёдан сайланган Бахтиёр Бегимқуловнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилган ва Сенатда Сурхондарёнинг битта сенаторлик ўрни бўшаб қолган эди.
Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди
Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024