Жаҳон | 08:01 / 31.01.2017
5032
2 дақиқада ўқилади

БМТ: бутун дунё бўйлаб 74 млн ёш иш топа олмаяпти

Бутун дунё бўйлаб 74 млн га яқин ёш иш топа олмаяпти, зўравонлик ва таҳқирлашларга учрамоқда ҳамда қочқинларга айланмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда очилган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ёшлар форуми иштирокчиларига видеомурожаатида айтиб ўтди. 

"Дунёда 74 млн ёш иш топа олмаяпти. Қуролли ихтилофлар оилаларни ларзага солмоқда ва рекорд даражадаги ёшларнинг уйларини тарк этишга мажбур қилмоқда. Ҳаттоки тинчлик бор жойда ҳам ёшлар зўраволик ва таҳқирлашдан азият чекмоқдалар", деб айтди Гутерриш.

Гутерришнинг айтишича, БМТ бош қароргоҳидаги форум иштирокчилари уларни инсоният учраётган муаммолар қайғуратаётганини намойиш қилдилар. "Камбағаллик, ишсизлик, иқлим ўзгариши, тенгсизлик, адолдатсизлик... Сиз, сизнинг дўстларингиз ва бутун дунё ёшлари шу шароитларда яшамоқдасиз", деб таъкидлаб ўтди Гутерриш. 

Унинг айтишича, БМТ ёшларнинг фикрини эшитмоқчи. "Сизларнинг барчангизда ихтилофларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинчликни таъминлаш ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги долзарб вазифаларни амалга ошириш учун истеъдод, қувват ва идеаллар бор", деб айтди БМТ бош котиби.

Ёшлар форуми 2012 йилдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш учун ўтказилади. Жорий йилда унда 700 киши, жумладан ёшлар сиёсати вазирлари иштирок этмоқда. Форум доирасида Россияда 14-22 октябрь кунлари ўтадиган Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали тақдимоти бўлиб ўтади.   

Мавзуга оид