Жамият | 09:17 / 31.01.2017
12224
1 дақиқада ўқилади
Трампнинг кийиниши акс этган видеони 1 млндан ортиқ киши кўрди
АҚШ президенти Дональд Трампга GQ нашрининнг қандай кийиниш кераклиги хусусида маслаҳати акс этган видеолавҳа YouTube сайтида оммалашиб кетди. Видео GQ журналининг каналига жойлаштирилган.
Модалар журнали Трампга бирмунча тор шим кийишни, унчалик кенг бўлмаган бўйинбоғ тақишни, офтобда қорайишни камайтиришни ҳамда соч турмагини ўзгартиришни маслаҳат берган.
GQ видеосўнггида натижани ҳавола қилади ва Америка президентининг қадриятлари ва қарашларини ўзгартириш осон эмаслигидан шикоят қилади.