Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентлик сайловида овоз бериш бошланди
Туркманистон давлат раҳбарлиги учун ўтказилаётган сайловларда муддатидан аввал овоз бериш бошланди. Туркманистон президенти сайлови 12 февралда бўлиб ўтади.
Туркманистон сайлов кодексининг 73-моддасига биноан, сайлов куни яшаш жойида бўла олмайдиган сайловчи овоз бериш участкасида муддатидан аввал овоз бера олади. Сайловчилар 2-11 февраль кунлари маҳаллий вақт билан соат 08:00-18:00 оралиғида овоз беришлари мумкин бўлади.
Умуман сайлов кунида 2578 сайлов участкаси ўз эшикларини очади, уларнинг 39таси Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида жойлашган.
Олий давлат лавозимига 9 нафар номзод курашмоқда, улар орасида амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам бор.
2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган янги конституцияга мувофиқ, президентлик ваколатлари 5 йилдан 7 йилга узайтирилган ҳамда давлат раҳбарлиги учун 70 ёшлик юқори ёш чеклови бекор қилинган.
Асосий қонунга кўра, Туркманистонда туғилиб, сўнгги 15 йилда доимий истиқомат қилган, давлат тилини биладиган фуқаро президент бўла олади.
Мавзуга оид
12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025