Фан-техника | 17:28 / 02.02.2017
5172
2 дақиқада ўқилади

WhatsApp фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилади

Германиядаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Facebook компанияси устидан судга мурожаат қилишди. Бунга компанияга тегишли бўлган WhatsApp мессенжеридир. Шикоят қилувчиларга кўра, мобил илова фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни тўплайди ва тарқатади, деб ёзмоқда ZD Net.

Фойдаланувчилар 2016 йил августида WhatsApp шахсий маълумотларни ошкор қилишини илк маротаба аниқлашган эди. Илова автоматик равишда телефон рақами, исм-шариф, туғилган сана ва бошқаларни Facebook саҳифасига бириктириб қўяди.  Экспертларга кўра, айни шу жадвал асосида алоқалар рўйхатидаги дўстлар Facebook саҳифасига қўшилади. Бунда WhatsApp фойдаланувчидан шахсий маълумотларни Facebook тармоғида жойлаштиришга доир изн сўрамайди.

Шунга кўра, фойдаланувчилар истеъмолчилар ташкилотлари федерациясига боғланишган. Айнан ушбу ташкилот судга ариза топширган. 

WhatsApp иловасининг таъкидлашича, бу усулда шахсий маълумотларни тақдим этиш, фойдаланиш келишувида қайд этилган. Шу билан бирга, мобил илова раҳбарияти махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартлари ЕИ қонун ва меъёрларига мос келишини алоҳида уқдиришмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид