Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиядаги пляж юзлаб медузалар билан қопланди
Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи аёл фейсбукдаги саҳифасида пляжлардан бири медузалар билан қоплангани ҳақида сўзлаб берди. Аёлнинг айтишича, у дастлаб сув ғалати рангга бўялган деб ўйлаган, бироқ яқинроқ келиб, қирғоққа чиқариб ташланган юзлаб медузаларни кўрган.
Маҳаллий аҳоли бу ноодатий ҳодисага медузалар чириши оқибатида чиқаётган қўланса ҳид сабабли унча ҳам хурсанд бўлишмаган. Денгиз биологи Лайза-Энн Гершвиннинг айтишича, бу ҳолат озиқанинг мўллиги, океандаги жуда илиқ сув ва табиий душманларнинг йўқлиги сабабли медузаларнинг ўта жадал кўпайиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
Маҳаллий қутқарувчиларнинг айтишича, 1 январдан 31 январгача 22 мингга яқин серферлар ва бир неча итлар океанда медузаларнинг жуда кўплиги сабаб улардан куйиш жароҳатлари олганлар.


Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025