ОАВ: Эрон АҚШга қарши жавоб санкциялар киритмоқчи
Эрон Вашингтон томонидан санкциялар кенгайтирилишини ноқонуний деб атади ва АҚШнинг баъзи фуқаролари ва ташкилотларига қарши жавоб санкциялари киритишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирлигида Американинг янги санкциялари Теҳрон билан ядровий келишув бўйича Вашингтон ўз зиммасига олган мажбуриятлар ва БМТ резолюциясига мос келмаслиги айтилди.
"АҚШнинг санкцияларига жавобан Эрон ҳудудий террорчилик ташкилотларига ёрдам бераётган ва уларни молиялаштираётган АҚШнинг баъзи юридик ва жисмоний шахсларига санкциялар киритади", дейилган Эрон ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн Вашингтон Теҳроннинг АҚШ манфаатларига путур етказувчи ҳаракатларига бошқа чидаб турмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
20:58 / 19.11.2024