Жаҳон | 08:45 / 05.02.2017
3594
1 дақиқада ўқилади

Трамп Италия бош вазири билан суҳбатда G7 саммитида иштирок этишини тасдиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Италия бош вазири Паоло Жентилони билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Италия ҳукумати сайтида маълум қилинди

Суҳбат давомида етакчилар АҚШ ва Италия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳимлигини, НАТОнинг Европа ва АҚШда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлаб ўтишди. 

Икки давлат етакчиси жаҳон террорчилиги муаммоси, Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятга эътибор қаратишган.

Трамп суҳбат давомида май ойида ўтадиган G7 саммитида иштирок этишини тасдиқлади. У бу учрашувда Жентилони билан юзма-юз учрашишга умид қилишини билдирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид