27 ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди
27 ёшли америкалик қиз Кассандра Де Пеколь дунёнинг барча давлатларига рекорд миқдордаги кам муддат ичида ташриф буюрди. Бу ҳақда Seeker.com нашри хабар берди.
2015 йилнинг июлида бошланган саёҳат 18 ой ва 26 кун давом этди. У бу вақт оралиғида 195 давлатга бориб, иккита жаҳон рекордини ўрнатди. Де Пеколь жаҳоннинг барча давлатларига ташриф буюрган тарихдаги биринчи аёлга ва бу ишни тез амалга оширган илк инсонга айланди. Аввалги рекордчи – америкалик профессор Или Лю бунга уч йил, уч ой ва олти кун сарфлаганди.
Камбожа
Аёлнинг сўнгги келган давлати Яман бўлди. Де Пеколь бу мамлакат чегарасини Уммон томондан 27-январь куни кесиб ўтишни режалаштирганди, бироқ ташрифни бир неча кун кейинроққа қолдиришга мажбур бўлди. Аниқланишича, у Ямандан АҚШ элчихонасининг махсус рухсатномасисиз қайтиб кела олмас экан. Аёл Уммон пойтахтига бориб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирди. У 2-февраль якуни Яманга келиб, чегара яқинидаги қишлоққа кириб борди ва мамлакатни ўша куниёқ тарк этди.
Шимолий Корея
Саёҳатчи аёлга ҳар бир давлатга бориш учун ўртача икки-уч кун вақт талаб этилди. У ўз сафари давомида тақдимот маросимларида қатнашди ҳамда талабалар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашди. Барча ташрифларни ҳам тинчгина ўтди, дейиш мушкул. Перуда сайёҳ аёл кетаётган таксига қуролланган босқинчилар ҳужум қилган бўлса, Баҳрайн ва Ливияда уни Марказий разведка бошқармаси буюртмасига кўра ишлайди деб ҳисоблашди. Гренадада Де Пеколни наркокурьер деб ўйлашди ва тегишли текширув жараёнида сўнг қўйиб юборишди.
Кассандра Сурияда такси ҳайдовчиси билан
Де Пеколнинг сўзларига кўра, у болаликдан дунёни томоша қилиш, турли маданият ва динлар билан яқиндан танишишни орзу қилган. Сафарга ҳаммаси бўлиб 200 мингдан кўпроқ доллар сарфланди. Бу вақт давомида америкаликни унга нотаниш бўлган кишилар молиявий қўллаб-қувватлаб туришган. Унинг сўзларига кўра, барча ҳомийларини саёҳат давомида топди.
Де Пеколь сўнгги давлат – Яманда.
Ноябрда Де Пеколь журналистларга аэрофобия (самолётларда парвоз қилишдан қўрқиш)дан азият чекишини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, у авиапарвоздан ўғирлаб ёки ўлдириб кетишлари мумкинлигидан ҳам кўра кўпроқ қўрқади.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024