Жаҳон | 09:52 / 06.02.2017
8621
1 дақиқада ўқилади

Латвияга 220 дан кўпроқ америкалик ҳарбий етиб келди

АҚШ армияси 3-бригадасининг оғир зирҳли техника ротасининг 220 дан кўпроқ ҳарбийси 6 февралда Латвияга етиб келди, яқин кунларда шунингдек "Абрамс" танклари келтирилади, деб маълум қилинди АҚШ элчихонасида.  

"Америкалик аскарлар Латвия миллий қуролли кучлари билан ишлайди ва машқ қилади. Улар ишга тайёрланмоқдалар", деб айтилган элчихонада.

Аскарлар ортидан Латвияга АҚШнинг оғир зирҳли техникаси – "Абрамс" танклари ва "Брэдли" зирҳли машиналари келтирилади.

2016 йилнинг 8 июлида НАТОнинг Варшавада ўтган саммитида Польша ва Болтиқбўйи давлатларида 4 та халқаро батальон жойлаштирилиши тасдиқланганди. Латвиядаги батальонга Канада бошчилик қилади. НАТОнинг халқаро батальони Латвияга кейинги йил баҳорида келиши мумкин.

Латвия 2004 йилдан НАТО аъзоси ҳисобланади.

Мавзуга оид