Stratfor: "Россия ҳукумати учун ҳисоб-китоб вақти"
"Россия ҳукумати учун ҳисоб-китоб вақти" мақоласида («Stratfor», 31.01.2017) таъкидланишича, РФ рецессия ҳолатидан чиқиши мумкин, бироқ унинг кўплаб ҳудудларида иқтисодий таназзул кузатилади.
Баъзи ҳудудлар иқтисодий муаммолар чуқурлашаётгани сабаб кредитларни қайтаришдан бош тортиб, бундан кейин ҳам Кремль сиёсатига қарши чиқаверишади. РФнинг улкан ҳудуди 85 минтақага ажратилган. Улардан 70таси ўз даромадининг 63 фоизини федерал бюджетга йўллаб, 37 фоизинигина ўзида қолдиради. Федерал ҳукумат унинг кўпи билан 20 фоизини дотация (давлат томонидан баъзи харажатларни қоплаш учун ажратилган пуллар) ва ўтказмалар кўринишида қайтаради. Охирги тўрт йил ичида Кремль минтақалардан қайтариб олинаётган даромадлар суммасини 12 фоизга оширди, 2017 йилда уни қўшимча яна 12 фоизга ошириш кутилмоқда.
2016 йил охирида Россиядаги 25дан ортиқ минтақанинг қарз ва даромад нисбати 85 фоиздан ошди, Мордовияда эса у 200 фоизга яқинлашган. Бундан ташқари, минтақаларнинг қарз олиб, иқтисодиётни кўтаришдан ўзга чораси йўқ. Мутахассисларнинг баҳоларига кўра, минтақавий ҳукуматлар жорий йилда қарзларни ёпиш бўйича тўловларнинг ўзига яна 20 миллиард доллар қарз олишларига тўғри келади. Етти минтақа қарз ва даромад нисбатидаги йирик тафовут сабаб молиявий беқарорлик ёқасида турибди.
Минтақавий ҳукуматлар борган сари федерал ва давлат банкларидаги заёмлар билан ҳисоблашишнинг уддасидан чиқа олишмаяпти. Сўнгги икки йил ичида ўнлаб минтақалар давлат заёмларини қоплашни тўхтатишган, тўрт минтақа эса ўзининг хорижий кредитлар бўйича мажбуриятларини бажарашидан бош тортган. Молиявий босимнинг кучайиши бир қатор минтақавий раҳбарлар томонидан салбий муносабатни шакллантирмоқда.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
20:57 / 08.11.2024