Жамият | 09:54 / 07.02.2017
15427
2 дақиқада ўқилади

АҚШда оилавий жуфтлик аттракционлар туфайли 140 килограммга озди

Лекси Рид ва Дэнни ҳар доим ортиқча вазндан азият чекишган. Бироқ бир-бирлари билан учрашгач, уларнинг оғирлиги янада ортиб кетди. Шунда жуфтлик “Америка баландликлари”га боришга қарор қилишди, бироқ аттракцион ўриндиқларига сиғишмади. Ўша пайт Лекси тахминан 220 килограмм, Дэнни эса 130 килограмм келарди. Уларнинг сўзларига кўра, бу йўлнинг фақат боши, бироқ бундай натижалар хурсанд қилиши аниқ.

Лекси Рид Дэннига турмушга чиққанида, унинг вазни 218 кг, турмуш ўртоғиники эса 127 килограмм келарди. Индианалик жуфтлик ҳар куни тахминан 8 минг калория истеъмол қилишган - улар фақатгина қовурилган таомларни ейишган.

Бироқ Лекси ва Дэнни ўтган йилнинг январида ёғларни кетқизиб, фастфуддан воз кечишга қарор қилишди. Жуфтлик 12 ой давомида 140 килограммни йўқотишга муваффақ бўлди.

"Уйдаги мебеллар бизнинг вазнимиз туфайли доимо синарди. Биз кўчага чиқишга ҳам қўрқардик, сабаби кишилар бизга ҳар доим катта қизиқиш билан қарашарди. Бундан ташқари, биз сабзавотлар, меваларни истеъмол қилмасдан, ҳар доим фақат қовурилган таомлар билан овқатланардик. Биз қандай қилиб тўхташни билмас эдик", - дейди Лекси.

Дэнни ва Лекси доимий равишда нафас олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Бироқ уларни ўриндиқларга сиғишмагани туфайли “Америка баландликлари”га чиқаришмагани сўнгги томчи бўлди.

Ўшанда бери жуфтлик ўз овқатланишига катта эътибор билан қарамоқда, бир ҳафтада беш кун залга боришаяпти ва румбо билан шуғулланишни ёқтиришади. Шу тариқа Лекси тахминан 100 килограммга, Дэнни эса – 30 килограммга озди.

"Сизга мураббий, жарроҳ ёки фойдали овқатга сарфлаш учун кўплаб пуллар керак эмас. Сиз ўзингизни мажбурлаб, оғир ишга тайёр бўлишингиз керак. Шунда орадан вақт ўтиб кўзгуга қараганингизда, ўзингизга ўзингиз ёқишингиз тайин", - дея айтиб ўтди Дэнни.

Мавзуга оид