Ўзбекистон | 11:42 / 07.02.2017
75897
1 дақиқада ўқилади

Видео: Тошкентдаги ресторанлардан бири олов ичида қолди

Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин келиб чиқди. Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи фойдаланувчилари воқеа жойида олинган фотосуратларни тарқатишмоқда. Тармоқда бу Шота Руставели кўчасида Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторани экани айтилмоқда.

Айни вақтда ҳодиса жойига ўт ўчириш ходимлари етиб боришган. 

Ёнғин оқибатида бинога ёндош жойлашган хусусий уй зарарланган.

Воқеа сабаблари ҳозирча маълум эмас. Жабрланганлар ва талофатлар ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

Ўзбекистон ИИВ сайтида ҳам, ФВВ сайтида ҳам бу ёнғин ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид