Жамият | 09:06 / 07.02.2017
12896
1 дақиқада ўқилади

Масжидга ўт қўйган америкалик 30 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Жозеф Шрайбер орландолик қотил Омар Матин қатнаган масжидга ўт қўйгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилди. Матин ўтган йил июнида Pulse тунги клубида 49 кишини ўлдирган эди. Бу ҳақда суд вакилларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Шрайбер масжидга 11 сентябрда ўт қўйган. У томонидан етказилган зарар 100 минг долларга баҳоланган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Шрайбер ёнғин Матин масжидга ташриф буюргани билан боғлиқ эмаслигини айтган.

12 июнга ўтар кечаси Орландодаги тунги клубда содир этилган отишмада 49 киши ҳалок бўлган ва 53 киши яраланган. Ҳужумни содир этган афғон миллатига мансуб Омар Матин полиция томонидан бартараф этилган. Ушбу ҳужум АҚШ тарихида бундай кўп сондаги қурбонларга олиб келган жиноятлардан энг йириги бўлган.

Мавзуга оид