Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкада ҳеч ким ишламайдиган банк бўлинмаси очилди
Bank of America вакили Энн Пейс молиявий ташкилот январь ойида автоматлаштирилган ва биронта ходим ишламайдиган учта бўлинма очганини хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.
Пейснинг таъкидлашича, мижозлар бу офисларда нафақат банкоматлардан фойдаланишлари, балки кредит картасига буюртма беришлари, ипотека ёки автокредитни расмийлаштиришлари мумкин. Bank of America бошқа бўлинмаларининг ходимлари видеоалоқа ёрдамида ташриф буюрганларга ёрдам кўрсатиб туришади.
Банк вакилининг таъкидлашича, ҳеч ким ишламайдиган офисларни ишга тушириш сарф-харажатларни камайтириш ишлари доирасида амалга оширилган. Пейс сўзларига кўра, Миннеаполис (Миннесота штати) ва Денвер (Колорадо штати)да очилган офислар ҳажми ходимлар ишлайдиган оддий филиалнинг тахминан тўртдан бир қисмига тенг.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025