Тожикистонда ўқув йилини 1 августдан бошлаш таклиф қилинмоқда
Тожикистон халқ таълими вазирлиги Академияси қошидаги таълимни ривожлантириш институти мактаб ўқувчилари учун ўқув йили бошини 1 сентябрдан 1 августга кўчиришни таклиф қилди. Бу таклиф Тожикистон таълим вазирлигида ўрганилмоқда.
Ҳозирда Тожикистонда ўқув йили 1 сентябрдан бошланади.
"Бизнинг таклиф фақат мактабларга тааллуқли", деб айтди таклиф ташаббусчиларидан бири, институт директори Шарифмурод Исрофилиён.
Исрофилиённинг айтишича, бу таклиф Тожикистон президенти нутқларидан бирида ўрта мактаблар таълим жараёнига ўзгартиришлар киритишни тавсия қилгандан кейин билдирилган.
Таълим вазирлигида бу таклиф қўллаб-қувватланмоқда. Вазирлик ходимларидан бири Эҳсон Хушбахтнинг айтишича, дунёнинг турли давлатларида мактабларда биринчи қўнғироқ турли санада чалинади. "Қайсидир давлатда ўқув йили 1 августдан, бошқасида 1 октябрдан бошланади. Ҳаттоки ўқув йили 1 январдан бошланадиган давлатлар ҳам бор", деб айтмоқда Хушбахт.
Бу орада баъзи мутахассисларнинг айтишича, мактаб таълим жараёнига киритилаётган турли янгиликлар сабабли ўқувчилар билим даражаси пасаймоқда. Миллий тест марказининг лойиҳаси ҳам ўқувчиларнинг билим даражаси пастлигини кўрсатган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024