Ўзбекистон | 19:01 / 08.02.2017
11646
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гиёҳванд воситалар билан кураш ойлиги бошланди

Ўзбекистонда 1 февралдан 1 мартгача «Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги», деб эълон қилинди. 

Наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ёшлар ўртасида ўтказиб келинмоқда.

Ойлик давомида мамлакатимиздаги барча таълим даргоҳлари, ёшлар фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Маъруза, семинар, анжуманлар ва кўргазмали воситалар ёрдамида “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кенг тушунтирилмоқда.  

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, БМТ статистикасига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатида тахминан 200 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Энг кенг тарқалган наркотик модда деб марихуана ҳисобланади, жаҳон бозорига асосий етказиб берувчи эса ҳамон Афғонистон давлати бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид