Туркия полицияси ҳужумга тайёрланаётган 4 террорчидан 24та портловчи қурилмани мусодара қилди

Туркиянинг жанубидаги Газиантеп полициячилари 9 февраль, пайшанба куни мамлакатда шов-шувли ҳужумлар тизимини тузаётган 4 нафар ИШИД террорчисини қўлга олди. Бу ҳақида DailySabah нашрида хабар берилди.
Турк полициясининг террорчиларга қарши курашувчи бўлими уларни топиб, қўлга олишга муваффақ бўлган.
Террорчилар махсус операция вақтида тирик ҳолатда қўлга олинган. Махсус ўргатилган итлар портловчи моддалар ва қурол-яроғлар яширинган жойни аниқлашган.
Газиантеп расмийларининг маълум қилишича, операция давомида худкуш-террорчиларга мўлжалланган 24 портловчи модда ва металл бўлаклари жойланган 150 килограммли нимча, икки АК-47 Калашников автоматлари, бомбаларни фаоллаштирувчи 19 уяли телефон ва 21 рақамли соат, қурол-яроғлар тортиб олинган.
Газиантеп, Туркиянинг жануби-шарқидаги энг катта шаҳар сифатида ИШИД террорчилари фаол бўлган шаҳарлардан бири.
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025