Фан-техника | 20:53 / 09.02.2017
7672
1 дақиқада ўқилади

Видео: Россиялик муҳандис бионик қўл протезини ишлаб чиқди

Россиялик муҳандис Максим Ляшко маҳаллий бозордаги вазиятни ўзгартиришга қарор қилди ва нисбатан арзон, сифатли бионик қўл прототипини яратди. Бу ҳақида 24gadget.ru сайтида хабар берилди

Робоқўл деталининг бир қисми 3D-принтерда босилган ва ташқи кўринишидан "Темир одам" фильмидаги костюм элементини ёдга солади. 

Бионик қўл ташқи қувват манбаида ишлайди ва бир қатор датчиклар ёрдамида бошқарилади. Ўзи ҳам қўлидан жудо бўлган Максим Ляшконинг кашфиёти Россия бозорига қачон чиқишига доир маълумотлар ҳозирча йўқ. 

Мавзуга оид