Light | 12:54 / 10.02.2017
19856
1 дақиқада ўқилади

Куч бирликда: Чуғурчуқлар қирғий ҳужумидан галалашиб ҳимояланишди

Ёввойи табиатнинг гўзал манзараларига бағишланган Regard du Vivant интернет ҳамжамияти ўз саҳифасида чуғурчуқлар галасининг қирғий ҳужумидан қочиши видеосини жойлаштирди.

Йиртқич қушни кўргач чуғурчуқлар галаси булут каби ҳавога кўтарилиб, якка-якка ҳолда ўлжа бўлмаслик учун турли томонга тарқамаган ҳолда турли шаклларга кириб, қирғий ҳужумига чап берганлар.

2017 йил бошида биологлар майдароқ қушлар йиртқич қушларни чўчитиш учун галага бирлашишларини маълум қилгандилар. 

Голландиялик тадқиқотчилар чуғурчуқларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиб, икки хил тахмин билдиришди. Биринчи тахминга кўра, қушлар бирлашиб, ўз ичларидан қолганларни ҳужумдан огоҳлантирувчи пойлоқчиларни қўйишади. Иккинчи тахминга кўра, йиртқич қушлар бундай катта галани кўриб, ўзларини йўқотиб қўйиб, ҳужум қилиш "фикридан қайтадилар".

Мавзуга оид