Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Лукойл" Ўзбекистонда 50 та ёқилғи қуйиш шохобчасини барпо қилади
"Лукойл" компанияси Ўзбекистонда 50та АЁҚШ қуради, бироқ у ҳали ҳукумат томонидан тасдқиланиши керак. Бу ҳақда Life нашри хабар берди.
Компания 2016 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳрида илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини (АЁҚШ) қурган. Манбага кўра, ёқилғи Россиядан етказилган.
Маълумотларда таъкидланишича, "Лукойл" Ўзбекистонда умумий ҳисобда 50 та АЁҚШ очишни режалаштирган. Бироқ ёқилиғини Россиядаги нефтни қайта ишловчи заводлардан маҳаллий нуқталарга етказишнинг ўзи жуда қимматга тушади. Маҳаллий АЁҚШларда ёқилғи хариди ҳам худди шундай.
Ёқилғини Қозоғистон орқали қувурда ўтказиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Хабарда ёзилишича, "Лукойл" бунга тайёргарликни бошлаб юборган. Бунинг учун "Ўзбекнефтгаз" билан толлинг схемаси бўйича нефтни ёқилғига айлантириш ва етказиб бериш тўғрисидаги дастлабки битимлар имзоланган.
Бироқ манбада таъкидланишича, Энергетика вазирлиги, "Лукойл" ва "Ўзбекнефтгаз" вакиллари нашрнинг саволларини жавобсиз қолдиришган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025