Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Ал-Бобнинг ИШИДдан деярли озод этилиш арафасида эканини маълум қилди
Суриянинг Ал-Боб шаҳри тез орада ИШИД жангариларидан халос бўлади. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнотига асосланиб, "Анадолу" нашри хабар берди.
"Шаҳар шифохонасининг стратегик аҳамиятга эга корпуси ИШИД террорчиларидан озод қилинганидан кейин шаҳарнинг ИШИДдан буткул халос бўлишига оз вақт қолди. Террорчилар шаҳарни тарк этишмоқда", - деди Туркия раҳбари.
Ҳозирга келиб Ал-Боб тўлиқ блокланган, шаҳарда жанг кетмоқда. Турк ҳарбийлари шаҳар узра назорат ўрнатганидан сўнг "Мюнбич ва Раққани озод қилиш масаласи долзарблашади", деди Эрдўған. У бу масала Вашингтоннинг янги маъмурияти билан муҳокама қилинаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
09:27 / 09.12.2024
АҚШ Сурияда ИШИДнинг 75 тадан ортиқ объектига зарба берди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024