Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимухамедов деярли 100 фоиз овоз олиб, Туркманистон президентлигига қайта сайланди
Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимухамедов республика президенти этиб учинчи бор қайта сайланди. У 97,69 фоиз овозларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат марказий сайлов комиссияси раисига асосан.
Аввалроқ Туркманистонда сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия якшанба куни мамлакат президенти учун бўлиб ўтган сайловларда Туркманистоннинг 97,27 фоиз фуқаролари қатнашганини хабар берди.
Сайловда Бердимухамедовдан ташқари, Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан Бекмират Аталиев, Аграр партиядан Дурдиқилич Ўразов ва номзоди фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан илгари сурилган 6 киши даъвогарлик қилганди.
59 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келмоқда. 2012 йили у иккинчи марта 5 йиллик муддатга сайланган эди.
Туркманистонда 2016 йил сентябрида конституциянинг янги таҳрири қабул қилинди. Унга кўра, президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025