Жаҳон | 14:43 / 13.02.2017
16056
1 дақиқада ўқилади

Президент аппарати Атамбаев Европага нима иш билан отланганини маълум қилди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 15-17 февраль кунлари давомида Германия ва Бельгияга ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда бугун президент аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Сапар Исоқов журналистларга маълум қилган.

Атамбаев Европа кенгаши раиси Дональд Туск, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер билан учрашади. У шунингдек, Бельгия қироли билан икки томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда.

«Улар шу вақтгача 3 марта учрашишган. Улар ўртасида ўзаро ишонч руҳидаги дўстона муносабатлар ўрнатилган», — деган Сапар Исоқов.

Алмазбек Атамбаев Мюнхен конференциясида иштирок этади. Бу конференцияда ҳар йили дунё давлатлари етакчилари йиғилиб, хавфсизлик масалалари ва ўзаро муносабатларни муҳокама қилишади. Президент бу конференция доирасида Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашув ўтказади.

Мавзуга оид