Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган йили Ўзбекистонда ўсмирлар иштирокида 1444та ЙТҲ содир бўлди
2016 йили Ўзбекистонда вояга етмаганлар иштирокида 1444та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ инспектори, капитан Акмал Юнусов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, кўрилаётган барча чораларга қарамай, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони юқорилигича қолмоқда.
"Тизимли равишда олиб борилаётган ишлар натижасида ЙТҲ сони камаймоқда. Шунга қарамай, бу каби ҳодисаларда ўлим ҳолатлари қайд этилиши камайгани йўқ. Бу эса, ўтказилаётган профилактика ишларини тубдан яхшилашни талаб этади", – деб қайд этган Юнусов.
Инспекторнинг айтишича, ЙҲХББ ходимлари вазиятни ўнглаш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари мактаблар, лицейлар, коллежлар ва олий таълим муассасаларига ташриф буюради ва йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёшлар ўртасида қоидабузарликларни олдини олиш борасида суҳбатлар ўтказилади.
Бу жараёнга ота-оналар, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича таълим масканлари ҳамда диний идоралар вакилларини жалб этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025