UzGazOil АЁҚШларининг бир қисми «Лукойл»га ўтиши мумкин
Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) тармоғини ривожлантиришда иштирок этишни режалаштирмоқда. Бунинг учун компания UzGazOil АЁҚШларининг бир қисмини эгалламоқчи. Бу ҳақда Podrobno.uz россияликлар компанияси вакилига асосланиб хабар қилди.
Ўзбекистон ҳукумати 9 февраль куни қабул қилган «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор асосида UzGazOil’га эгалик қиладиган «Ўзбекнефтгаз» холдинги уни қайта ташкил этиш йўли билан «Ўзнефтмаҳсулот»га бирлаштиради.
«Унинг бир қисмини сотиб олиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда», – деган «Лукойл» вакили.
Бундан олдинроқ, ушбу компания Тошкентда, собиқ Чкалов номидаги авиация заводи яқинида жорий ҳафтада очиладиган илк АЁҚШи (автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси) ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилганди. Бу АЁҚШда юқори сифатли дизель ёқилғиси, EURO-5 стандартига мувофиқ келувчи АИ-92, АИ-95 бензинлари сотилади.
АЁҚШда ёнилғи қуйишдан ташқари, ғилдиракларга дам уриш, машина ичини чангютгичда тозалаш каби хизматлар кўрсатилади. АЁҚШ ёнида қулай автотураргоҳ ва минимаркет жойлашади. Бу дўконда мижозларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, компания ишлаб чиқарган мой, автокимё воситалари, автоаксессуарлар ва бошқа товарлар таклиф қилинади.
АЁҚШда йўлга қўйиладиган қўшимча қулайликлар ичида шинам кафе, «мобиль қурилмаларни» хизмати ҳам бўлади. Бу ерда имконияти чекланган одамларга ҳам махсус шароитлар муҳайё қилинади. Бундан ташқари, АЁҚШ бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва мижозлар фойдаланиши мумкин бўладиган иккита планшет билан жиҳозланади.
АЁҚШ кунбўйи ишлаши режалаштирилган. Хизматлар учун тўлов ҳам терминал орқали, ҳам нақд пул билан амалга оширилади. Бензин нархлари ва АЁҚШнинг очилиши ҳақида яқин кунларда маълум қилинади.
UzGazOil’ни қайта ташкил этиш вақтида аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш мақсадида, компаниянинг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобча (АЁҚШ)лари, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станция (АГТКС)лари «Ўзнефтмаҳсулот»нинг балансига ўтгунига қадар, UzGazOil ўз шохобчалари орқали нефть маҳсулотлари, сиқилган ва суюлтирилган газ сотишни давом эттириб туради.
Айни вақтда Тошкентдаги аксарият UzGazOil шохобчалари Uzbekneftgaz дея қайта номланган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон бўйлаб UzGazOil’нинг 92та АЁҚШи ва 17та АГТКСи бор.
Мавзуга оид
14:41 / 19.07.2024
Словакияга Украина орқали «Лукойл»дан нефт етиб келиши тўхтади
18:09 / 04.07.2024
“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
20:29 / 01.09.2022
Россияда топ-менежерларнинг сирли ўлимлари давом этади. «Лукойл» директорлар кенгаши раиси юқори қаватдан қулади
08:18 / 01.09.2022