Жамият | 20:37 / 14.02.2017
6963
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёшлар #BoburDay‬‬ ҳештегини яна бир бор жаҳон трендига олиб чиқишди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган интернет акцияси том маънода виртуал байрамга айланиб кетди. Ушбу акция жараёнида ёшлар томонидан 5 мингдан ортиқ Бобур ижоди, тарихи ва илмий меъросига бағишланган маълумотлар тармоққа қўйилди.

Ушбу акцияга қўшилган Twitter фойдаланувчилари 14 февраль соат 14:00дан бошлаб #BoburDay‬‬ ҳештеги билан твитлар ёза бошлашди.

Натижага кўра, #BoburDay‬‬ ҳештеги 166 мингдан ортиқ твит билан дунёнинг энг машҳур ўнталигидан жой олиб, жаҳон трендига чиқди, ҳамда бош штаби Чикагода жойлашган “hashtags.org” сайтининг “юлдузли” ва “актуал” ҳештеглари қаторидан жой олди.

Интернет акцияда, шунингдек, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу ҳештегларни ишлатган ҳолда қатнашдилар, Telegram мессенжери инфо каналлари орқали ҳам фото, видео ва аудио маълумотлар алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, «E-yoshlar» гуруҳи жорий йилнинг 9 февраль куни #NavoiyDay‬‬, ҳамда ўтган йили #Navoiy575 ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиққан  эди.

Мавзуга оид