Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Обамани Қрим Россия таркибига қўшиб олинишида айблади
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши Барак Обама президентлиги даврида рўй берганини эслатиб ўтди.
«Қрим Россияга Обаманинг маъмурияти даврида қўшиб олинганди. Обама Россияга жуда ҳам юмшоқ муносабатда бўлмаганми?», дея ёзган Трамп ўз твиттерида.
Бундан олдинроқ, Оқ уй матбуот хизмати раҳбари Шон Спайсер Трамп Россия ҳукумати Украинадаги зўравонликка барҳам бериши ва Қримни Украинага қайтаришини кутаётганини маълум қилганди.
Унинг айтишича, Трамп «аввалги маъмуриятдан фарқли равишда», Россия билан кўплаб муаммолар, жумладан ИШИД масаласини ҳал қилиш учун яхши муносабатлар ўрнатмоқчи.
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025