Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терроризмда айблаган америкалик Грузияда қўлга олинди
Терроризмда айбланган АҚШ фуқароси Грузиянинг Батуми шаҳридаги аэропортда қўлга олинди. Бу ҳақда Грузия ИИВга асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
«Тбилиси Интерпол хизмати ва ИИВ патрул полициясининг Ажария департаменти «Батуми аэропорти» назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамкорликда ўтказган амалиёт натижасида Батуми аэропортида Тошкент Интерполи томонидан халқаро қидирувда бўлган АҚШ фуқароси, 1978 йилда туғилган Л.К. қўлга олинди», – дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати ушбу шахсни Жиноят кодексининг бир қанча моддалари бўйича айблаган: жиноий гуруҳ тузиш, қўпорувчилик ҳаракатлари амалга ошириш, шунингдек, ноқонуний равишда ўқ-дори сақлаш.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
17:45 / 08.01.2025
Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар ва материаллар рўйхати эълон қилинди
19:34 / 27.11.2024