Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқон бозорларида терминалсиз савдо қилиниши давом этади
Ўзбекистон президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори фақат кўчмас савдо нуқталарига тааллуқли бўлиб, деҳқон бозорларидаги сотувчилар 1 мартдан кейин ҳам терминалсиз фаолият юритиши мумкин. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» нашрининг Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар берган.
«Президент томонидан имзоланган ҳужжат фақат кўчмас савдо нуқталари — озиқ-овқат ва буюм дўконлари, жумладан, бозорлардаги дўконлар, савдо шохобчалари, бекатлардаги Paynet шохобчалари, қаҳвахоналар, сартарошхоналар ва ҳоказоларга тааллуқлидир», деган давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров.
У деҳқон бозорлари савдо қаторлари деб юритилишини қайд этиб ўтган.
Ўзбекистонда 1 мартдан терминалсиз савдо қилиш ва пулли хизмат кўрсатиш тақиқланади
Мавзуга оид
19:14 / 17.04.2025
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
11:00 / 18.01.2025
Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор порти ҳудудидан терминаллар сотиб олиши мумкин
09:45 / 27.11.2024
Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади
16:26 / 17.10.2023