Джиу–джитсу устаси Трампнинг қўл сиқишига қарши ҳимояланиш усулини кўрсатди
АҚШнинг Оҳайо штати Коламбус шаҳридаги Relson Gracie Бразилия якка кураши устаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзига хос кўришиш услубидан ҳимояланиш усулини намойиш қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар қилмоқда.
Қора белбоғ соҳиби бу борада «ғоз бўйни» усулини қўллашни тавсия қилмоқда. Шундай қилиб, Америка президенти билан қўл бериб кўришиб қолсангиз, бўш қўлингиз билан «рақиб» кафтини тўсиб, уни қайирган ҳолда қўлингизни бўшатиб олсангиз бўлади.
«Аммо мен ҳеч кимни президент билан шундай қилишга чақирмаяпман», — деган яккакураш устаси.
Vice News нашри эса Дональд Трампнинг кўришиш услубига эътибор қаратган. Оқ уй раҳбари қўл билан кўришганда қўлини ўзига кучли тортади ва силтайди. Масалан, АҚШ президентининг кучини ва қўл сиқишини АҚШ вице-президенти Майк Пенс, Япония ҳукумати раҳбари Синдзо Абэ ва Канада бош вазири Жастин Трюдо ва бошқалар аллақачон синаб кўришга улгурган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024