Фан-техника | 18:15 / 17.02.2017
12476
2 дақиқада ўқилади

Mercedes 3 минг от кучига эга қайиқни тақдим этди

Mercedes-AMG ва Cigarette Racing компаниялари ўзаро ҳамкорликнинг ўн йиллиги муносабати билан AMG GT R хардор купеси руҳидаги тезюрар қайиқни қуришди. Бу 15 метрли кема умумий қуввати 3000 от кучига эга иккита двигатель билан жиҳозланди ҳамда Marauder AMG деб номланди.

Катер Mercury Racing томонидан ишлаб чиқилган V8 твин-турбо моторларига эга. Тўққиз литрли қурилмалар бензида ишлаганда 1350 от кучини берса, пойга ёқилғиси ишлатилганда қувват 1550 от кучига етади. Қайиқнинг бошқа динамик хусусиятлари ойдинлаштирилмаган.

Marauder AMG’нинг дизайни алоҳида таҳсинга лойиқ. Қайиқ ташқи жиҳатдан AMG белгиси ва ён томонда ёрқин яшил чизиқларга эга.

«Салон» бешта спорт услубидаги ўриндиққа эга, уларга AMG белгилари туширилган. Бундан ташқари, ичкарида ҳам яшил рангдан фойдаланилган.

Mercedes-AMG ва Cigarette Racing’нинг бешинчи қўшма лойиҳаси бўлган қайиқнинг қиймати ошкор этилмади.

Аввалроқ фирмалар ўзаро ҳаракатлар билан SLS электр суперкари, AMG Vision Gran Turismo концепти, GT S  икки эшикли модели ва Mercedes-AMG GT3 модели йўналишида ҳам қайиқлар чиқаришганди.

Мавзуга оид