Афсонавий боксчи WBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди
2015 йилнинг сентябрида Россия фуқаролигини олган бокс бўйича тўрт вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс Бутунжаҳон бокс федерацияси (WBF) йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланди. У 90,71 килограмм вазн тоифасигача бўлган 12 раундли баҳсда канадалик Бобби Ганни 8 раундда техник нокаутга учратди.
АҚШнинг Вилмингтон шаҳрида кечган жангнинг 8 раундида Ганн беллашувни давом эттиришдан бош тортди. 48 ёшли Жонс эса ўзининг 65 ғалабасини қўлга киритди, у шунингдек 9 жангда мағлуб бўлган.
Россия фуқаролигини олган америкалик Рой Жонс жаҳонда тўрт вазн тоифаси: 72,6 килограммгача, 76,2 кг., 79,38 кг ва супер оғир вазнда чемпионликни қўлга киритган биринчи боксчидир. У 1993-2004 йилларда барча вазн тоифларидаги энг яхши боксчи деб ҳисобланган.
Жонс Россия фуқаролигини олганидан сўнг ўтказган илк жангида британиялик Энцо Маккаринеллига 4 раундда нокаут билан мағлуб бўлганди. Шундан сўнг у иккита ғалабани қўлга киритди - Вайрон Филлипс ва Родни Мур устидан.
АҚШда қўлқопларсиз мушт билан жанг қилиш бўйича кўпроқ машҳур бўлган 43 ёшли Ганн шу пайтга қадар 21 ғалаба (18таси нокаут билан), еттита мағлубият ва бир дуранг натижага эришган.
Мавзуга оид
18:44 / 04.12.2020
Ташкилотчилар Майк Тайсон–Рой Жонс жангидан қанча даромад олишгани маълум қилинди
12:21 / 29.11.2020
Афсоналар жанги: Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангда ғолиб аниқланмади
16:28 / 31.10.2020
Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда
20:42 / 05.08.2020