Спорт | 16:59 / 18.02.2017
16581
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб чоп этилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан Ватанимиз байроғини юксакка кўтариб, юртимиз довруғини дунёга янада кенг ёяётган спортчиларимиз ҳаётига назар ташлаш ва уларнинг фаолиятини тарғиб этиш мақсадида "Замонамиз қаҳрамонлари" рукни ташкил этилди.

Шундай эзгу ғоянинг амалий исботи сифатида куни кеча "Mashhur-Press" нашриёти мазкур рукннинг биринчи китоб-альбомини чоп этди. Ушбу биринчи китоб Рио-2016 ёзги олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Ушбу рукнда нашр этилиши кўзда тутилган китоблар ёшларда Ватанга муҳаббат ҳиссини кучайтириб, спортга бўлган қизиқишларини ортишига катта ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Мавзуга оид