Спорт | 10:31 / 19.02.2017
11492
1 дақиқада ўқилади
Анчелотти можаро марказида
«Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Германия чемпионатининг 21-тури доирасида «Ҳерта»га қарши бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин мезбон жамоа мухлисларига нисбатан ножоиз иш қилган.
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам эса ўйинга 5 дақиқа қўшиб берганди.
Ўйин тугагандан кейин италиялик мутахассис майдонни тарк этаётиб, кийиниш хонасига йўл оларакан, «Ҳерта» мухлисларига қарата ўрта бармоғини кўрсатган.
«Ҳа, мен бу ишни қилдим, боиси, улар менга тупуришганди», — деган бунга изоҳ бера туриб Анчелоттининг ўзи.
Мавзуга оид
21:16 / 06.04.2019
Бундеслига. «Байер»ни мағлуб этган «РБ Лейпциг» учинчи ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар
21:35 / 01.10.2017
Бундеслига. Анчелоттисиз "Бавария" илк ўйинда очко йўқотди
15:30 / 11.09.2017
Аёл ҳуштаги. Бундеслигада тарихий воқеа: Бибиана Штайнҳаус ким ўзи?
23:51 / 26.08.2017