Жамият | 00:18 / 19.02.2017
24730
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ўз тансоқчисига ғамхўрлик кўрсатди

Туркиянинг шарқидаги Элязиг шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тансоқчисини автобус босиб кетишига бир бахя қолди, деб ёзмоқда Milliyet нашри.

Тансоқчи Эрдўған кетаётган автобус ғилдираклари остига тушган. Воқеа Эрдўған кортежи шаҳар марказидан кетаётган вақтда юз берган.  

Оқибатда тансоқчи жароҳат олган ва Эрдўғаннинг шахсан ўзи унга ёрдам бергани автобусдан тушган. Нашр маълумотларига кўра, президент ва тансоқчи анчадан бери бир-бирларини танийдилар.

Эркак турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган, унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Мавзуга оид