Фан-техника | 14:10 / 19.02.2017
13378
1 дақиқада ўқилади
Ferrari ўзининг энг кучли автомобилини намойиш қилди
Грантуризмо тоифали суперкар – 812 Superfast – Ferrari компаниясининг энг кучли автомобили ҳисобланади. Bangkok Post шу ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
Манбада таъкидланишича, янги суперкар мисли кўрилмаган қудрати билан ажралиб туради. Машина 6,5 литр, 12 цилиндрли двигатель билан таъминланган. У 800 от кучига тенг. Шунингдек Ferrari 812 Superfast икки чангалли роботлаштирилган узатиш қутисига эга.
Автомбиль атиги 2,9 сонияда 100 км/с'гача тезлашиши мумкин, унинг максимал тезлиги - 340 км/с.
Автомобиль шунингдек Side Slip Control модернизациялашган тизими, тўлиқ LED фараларга эга.
Суперкар премьераси жорий йилнинг мартида Женева автосалони доирасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
12:55 / 03.08.2024
Дунёга машҳур Ferrari – пойгачи ташкил этган компания қандай ривожланганди?
23:27 / 14.11.2023
Ноёб Ferrari аукционда 52 миллион долларга сотилди
22:26 / 12.01.2023