Фотофакт! «Пахтакор»га савол: Игорь Сергеев аслида Нуриллоевми?
Туркияда ўтказилган ўқув-машғулот йиғини доирасида Туланинг «Арсенал»жамоасига қарши майдонга тушган «Пахтакор» жамоаси навбатдаги кулгили воқеа сабабчиси бўлиб қолди. Tribuna.uz сайти ушбу учрашувдаги вазиятга эътибор қаратган.
Ушбу учрашув тасвирларида кўриш мумкинки, «Пахтакор» таркибида майдонга тушган Игорь Сергеевга номаълум сабабга кўра, бутунлай бошқа футболчи либосида майдонга чиққан. Маълумот учун, тошкентликлар жамоасида 13-рақамли футболка аслида Суҳроб Нуриллоевга тегишли ҳисобланади.
Бу ҳодисага нима сабаб бўлган, бу шунчаки эътиборсизликми, ёки кийим топилмай қолганми, ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллар муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўртоқлик учрашувларининг бирида икки нафар 6-рақамли футболчини майдонга туширган, бу интернет тармоғи фойдаланувчиларининг кескин танқидига учраганди.
Мавзуга оид
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024
Суперлига. Алижонов қайтган марказий ўйинда кучлар тенг келди — фотожамланма
13:39 / 30.05.2024