Майк Тайсоннинг Ferrari F50 спорткари аукционга қўйилди
Афсонавий боксчи ва 8 фарзанднинг отаси Малик Абдулазиз (Майк Тайсон) ҳам қачонлардир Формула-1 болидларига ўхшаш автомобилда сайр қилишни ёқтирганга ўхшайди. 20 февраль куни маълум бўлишича, «темир Майк» лақабли боксчининг собиқ машинаси RM Sotheby's савдо уйи томонидан сотувга қўйилган.
Биз Маликнинг қачонлардир сотиб олган машинасини сотишга нима сабаб бўлганини суриштириб ўтирмаймиз, балки, машинанинг ўзи билан танишамиз. Демак, жами ишлаб чиқилган 349 дона спорткарнинг 73-си бўлган Ferrari F50 атиги 9 000 километр масофани босиб ўтган. У жорий йил 11 мартидаги савдода сотувга қўйилади.
Суперкарга 12 цилиндрли, 4.7 литр ҳажмга эга, дақиқасига 8000 айланиш лаҳзасида 520 от кучини берувчи «атмосфера»ли двигатель ўрнатилган. Лотга тақдим этилган баённомада таъкидланишича, Формула-1 учун ишлаб чиқарилган Ferrari агрегати негизида барпо этилган мотор дақиқасига 10 000 марта айланиши мумкин. F50 4 сонияга етмасдан соатига 100 км тезликка чиқади.
Малик Абдулазиз бу автомобилда 7885 кмга яқин масофа сайр қилган. Машинанинг биринчи эгаси ҳам ўзи бўлган, кейинчалик спорткарни сиэтллик брокерга сотишга қарор қилган. 2005 йилда машина техник хизматдан ўтган.
Афсонавий боксчининг собиқ автомобили 2,2-2,4 миллион долларга сотилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:09 / 04.10.2023
Майк Тайсон Тошкентга келади
18:30 / 17.04.2021
Шварценеггер Тайсон билан куч синашди
18:44 / 04.12.2020
Ташкилотчилар Майк Тайсон–Рой Жонс жангидан қанча даромад олишгани маълум қилинди
12:21 / 29.11.2020