Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ливия билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда
Ливия-Миср чегарасидаги вазият барқарор ва назорат остида. Ливия ҳукуматларидан бири – Вакиллар палатаси кучлари қўмондони Халифа Хафтар Мисрнинг On TV телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган.
«Миср томони қуруқлик ва ҳаво ҳудудини назорат қилмоқда», - деган Хафтар.
Унинг сўзларига кўра, Ливия мамлакатнинг барча шаҳарлари озод этилганидан сўнг эркин мамлакатга айланади.
«Биргина Бенғози шаҳрини озод қилиш вазиятни ўзгартирмайди. Ливиянинг бошқа шаҳарлари, хусусан Триполи аҳолиси ҳамон оғир аҳволда. Шунинг учун хурсанд бўлишга ҳали вақтли», - деган Хафтар.
Қўмондоннинг таъкидлашича, Ливиянинг асосий нефть конлари ва портлари Вакиллари палатаси кучлари назоратидадир. «Ҳеч бир давлат Вакиллар палатаси билан келишмасдан бирор ҳаракатни амалга ошира олмайди», - деган генерал.
Хафтар, шунингдек, «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг Ливиядаги фаолиятига ҳам изоҳ берган.
«Улар давлат бошқаруви органларига кириб олиб, ҳамон полиция ва армияни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Биз Ливия шарқий туманлари аҳолисининг «Мусулмон биродарлар»ни йўқ қилишга доир чақириқларига жавоб бердик. Натижада ушбу ташкилотнинг 300 яқин қуролланган тарафдори қўлга олинди», - дея маълум қилган қўмондон.
2011 йил 17 февралдаги инқилобдан сўнг Ливия сиёсий беқарорлик остонасига қадам қўйган эди.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда
09:05 / 31.01.2025