Жаҳон | 23:25 / 20.02.2017
22640
1 дақиқада ўқилади

Виталий Чуркиннинг ўлими сабаби бўйича илк тахмин билдирилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин юрак хуружи натижасида ҳаётдан кўз юмгани айтилди. The New York Post шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, дипломат Россия элчихонаси биносида бўлган, маҳаллий вақт билан соат 9:30лар атрофида у юрак соҳасида оғриқ сезган. 

Виталий Чуркин зудлик билан шифохонага етказилган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамига қарамай, ҳаётдан кўз юмган. 

Мавзуга оид