Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оятуллоҳ Ҳаменеий Исроил фуқароларини "сохта халқ" деб атади
Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Исроил фуқароларини дунё тарихининг "жирканч бобидаги сохта халқ" деб атади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳаменеий бу ҳақда Теҳронда Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган анжуманда айтиб ўтди. Бу анжуман 1990-йиллардан бери ҳар 4 йилда ўтказилиб келинади. Оятуллоҳнинг нутқи 33 дақиқа давом этган.
Унинг айтишича, Исроил дунёнинг турли бурчакларидаги яҳудийларни фаластинликлар ерини эгаллаш ва унинг "асл моҳиятини" ўзгартириш учун Яқин Шарқда тўплаш йўли билан яратилган.
Ҳаменеийнинг айтишича, Исроилнинг яратилиши "Тангри марҳамати билан ёпиладиган тарихдаги энг жирканч боблардан бири" ҳисобланади.
Ҳаменеий анжуманга йиғилган барчани Исроилга қарши ҳужумлар ва терактлар уюштирувчи ХАМАС ва "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий гуруҳларини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Анжуман ўтказиладиган жой Исроил ва Фаластиннинг Фаластин байроғи рангларидаги катта харитаси билан безалган бўлган.
Аввалроқ АҚШ ва Исроил ҳамкорлик, жумладан Эронни бостириб туриш масаласи бўйича ишчи гуруҳлар шакллантириши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025