Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Гвинеяда масжид ва мадраса қуриб берди
Гвинея пойтахти Конакрида султон Абдул-Ҳамид II мадраса ва масжиди очилди. Улар Туркиянинг İDDEF ассоциацияси томонидан қуриб берилди.
Мадраса ва масжид Маҳмуд Устаусмонўғли номидаги мажмуа ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг қурилиши ҳамон давом этмоқда.
Очилиш маросимида İDDEF директорлар кенгаши раҳбари Шавкат Устаусмонўғли ва турк делегацияси аъзолари иштирок этишган.
Маросим давомида Қуръони каримдан оятлар ўқилди.

Маҳмуд Устаусмонўғли номидаги мажмуа 21 минг квадрат метрга тенг ҳудудда жойлашган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик диний объект саналади.
Мажмуа ҳудудининг асосий қисмида султон Абдул-Ҳамид II масжиди жойлашган, бу ерда бир вақтнинг ўзида етти минг киши ибодат қилиши мумкин.
Мажмуа ҳудудида шунингдек ўғил болалар ва қизлар учун мадрасалар, 100 кишига мўлжалланган тиббиёт маркази, уч минг кишилик ошхона ҳамда меҳмонхона ҳам қурилади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025