Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Соғлиқни сақлаш тизимига масъул бўлади
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов эндиликда республикадаги тиббиёт билан боғлиқ масалаларни ҳам шахсан назорат қилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба маълумот берган.
Хабар қилинишича, Ўзбекистон ҳукуматида Соғлиқни сақлаш департаменти ўрнида янги сектор ташкил этилган ва бу сектор бош вазир назорат қиладиган департамент таркибига киритилган.
Бунгача тиббиёт масалалари билан бош вазир ўринбосарларидан бири Адҳам Икромов шуғулланарди. У Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплексини бошқариб келмоқда, лекин бу комплексдан эндиликда соғлиқни сақлаш соҳаси чиқарилган.
Қайд этиш керакки, 21 февраль куни Адҳам Икромов Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан кетди ва унинг ўрнига Алишер Шодмонов тайинланди.
Маълумот учун, Арипов Абдулла Ниғматович Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига жавоб беради.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
20:32 / 12.05.2025