Ўзбекистондаги беш юлдузли меҳмонхона нархи жаҳон меъёридан 1,5 баравар қиммат
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро Ўзбекистоннинг энг муҳим сайёҳлик марказлари ҳисобланади. Ушбу масканларда мамлакатдаги туризм инфратузилмаларининг 51,7 фоизи жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти халқаро талабларга мос келади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтида жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепцияси» лойиҳасида шу ҳақда сўз боради.
Аммо, Ўзбекистон сайёҳлик бозорида халқаро меҳмонхоналар брендларининг иштироки жуда сустдир. Барча халқаро меҳмонхона компаниялари Тошкентда жойлашган. Бироқ, бу ердаги нарх-наво дунёнинг етакчи сайёҳлик йўналишларидаги меҳмонхоналар нархларидан сезиларли баланддир. Жумладан, 5 юлдузли халқаро меҳмонхоналардаги бир хона қиймати Европа мамлакатларидаги айни ўрин учун олинадиган нархдан 1,5 баравар кўпдир. Нархларнинг баландлиги эса, мижозларнинг камлиги, рақобат муҳитининг паст даражаси ҳамда бизнес-сайёҳларга ўта қарамлик билан изоҳланади.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024